«EPIKA» ҳайдовчиси ҳаётини сақлаб қолиш имкони бўлмади
Бугун, 9 октябрь куни соат 09:30 да Самарқанд вилояти, Нарпай тумани, Оқтош шаҳрида яшовчи Э. бошқарувида бўлган «EPIKA» автотранспорт воситаси Нарпай тумани А.Навоий МФЙ ҳудудидан ўтувчи ички йўлда ҳаракатланиб келиб, бошқарувини йўқотиши натижасида ушбу йўлнинг чап томонидан оқиб ўтувчи «Қозоқариқ» каналига тушиб кетган.
ЙТҲ натижасида ҳайдовчи турли тан жароҳатлари билан туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган, кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан у вафот этган.
Текширувлар натижасида фуқаронинг«эпилепсия» касаллиги борлиги маълум бўлган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter