Дафн маросимидан тўрт ой ўтиб уйига қайтиб келди
ЖАР Мтата шаҳри аҳолиси бедарак кетган ўғли ўрнига янглишиб нотаниш кимсани дафн этишди. У дафн маросимидан тўрт ой ўтгач, қайтиб келди. Бу ҳақда News 24 хабар бермоқда.
Ўтган йилнинг май ойида 34 ёшли Симзузил Кхолисо кийим сотиб олгани дўконга кетган ва уйига қайтиб келмаган. Aвгуст ойида шаҳарда чириган жасад топилган. 64 ёшли отаси Симзузил Кхолисо уни йўқолган ўғли деб ўйлаган. Икки кундан сўнг, рафиқаси Новету билан бирга марҳумни уйи яқинидаги боғда кўмишган.
Декабрь ойида оила Свазиленд билан чегарадаги Квазулу-Натал провинциясидаги шифохонада радио орқали 34 ёшли йигит қариндошларини қидираётгани ҳақидаги эълонни эшитиб қолишди. Новету оила ҳанг-манг бўлиб қолганини айтди.
«Тўрт ой давомида бегона одамга аза тутдим», — деди у.
Пировард натижада оила зудлик билан тиббий муассасага бориб, беморни олиб кетишди.
«Ўғлимизнинг танасида чандиқ бор. Учрашганимизда ундан чандиқни кўрсатишини сўрадим: у ўша ерда турибди», — дея сўзлаб берди Новету.
Aёлнинг қўшимча қилишича, Симзузилнинг ўғли эканлигини аниқлаш учун у ва эридан ДНК намуналари олинган. Аммо орадан бир йил ўтган бўлса ҳам, таҳлил натижалари ҳали ҳам тайёр эмас.
Оила улар кўмган одамнинг кимлигини ҳали ҳам билишмайди. Она ҳали ҳам ўғлининг Квазулу-Наталга қандай келиб қолганини тушунмаяпти. Полиция бу ҳолат юзасидан тергов олиб бормоқда. Жасадни эксгумация қилиш тўғрисидаги ариза аллақачон Миллий прокуратура томонидан тасдиқланган.
Новету оила ишнинг ёпилишини кутаётганини таъкидлади. Шунингдек, у дафн этилган жасадни эксгумация қилиш ва марҳумнинг ҳақиқий қариндошларига топшириш кераклигини айтмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter