Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Папа Франциск билан хайрлашув: Дафн маросимида 200 минг киши қатнашди

Папа Франциск билан хайрлашув: Дафн маросимида 200 минг киши қатнашди

Бугун, 26 апрел куни Ватикандаги Авлиё Пётр майдонида Папа Францискнинг дафн маросими бўлиб ўтди. Маросим бошланишидан аввал майдонда тахминан 200 минг киши Папа Франциск билан хайрлашиш учун йиғилди.

Маросимда дунё етакчилари ва минглаб ибодатчилар иштирок этди. Уларнинг орасида АҚШ президенти Доналд Трамп, собиқ президент Жо Байден, Франция президенти Эммануэл Макрон, Украина президенти Владимир Зеленский ва бошқа кўплаб нуфузли шахслар ҳам бор эди.

Папа Франциск ҳаёти давомида оддийликни қадрлагани сабаб, унинг дафн маросими ҳам камтарона ўтказилди. Папа учун махсус қилиб тайёрланган оддий ёғоч тобут латун билан мустаҳкамланган бўлиб, у Ватикандаги Сант Петрус майдонидаги ибодат маросими давомида минглаб одамлар иштирокида кўтарилди.

Маросим якунида лотин тилида қўшиқ янгради: «Фаришталар сени жаннатга бошласинлар; шаҳидлар сени қарши олсинлар ва муқаддас шаҳарга етказсинлар».

Маросимдан сўнг Папа Францискнинг тобути унинг севимли ибодатгоҳларидан бири — Римдаги «Санта Мария Мажоре» ибодатхонасига олиб ўтилди.

Шунингдек, дафн маросимида маҳбуслар ва муҳожирлар ҳам иштирок этди. Бу Папа Францискнинг бутун фаолияти давомида муҳтожларга бўлган алоҳида эътиборини яна бир бор намоён этди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг