Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Чопиб ташлайман» — боғча ҳудудида содир бўлган жанжалга изоҳ берилди

«Чопиб ташлайман» — боғча ҳудудида содир бўлган жанжалга изоҳ берилди

Фото: Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати

Ижтимоий тармоқларда «Учкўприк туманидаги боғча ҳудудида туман бўлими мудирасининг ўғли 11-МТТнинг собиқ мудираси ва синглисини чопиб ташламоқчи бўлди» сарлавҳали видеохабар тарқалган. Мазкур ҳолат Фарғона вилояти ИИБ томонидан ўрганилган.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 28 апрел куни Учкўприк тумани Милтиқчи қишлоғида жойлашган 11-мактабгача таълим муассасасига янги мудира тайинланганлиги сабабли таништирув жараёнида собиқ МТТ мудираси М.А, унинг онаси М.Қ ва синглиси Қ.М ҳамда туман МТТ бошлиғи Г.Х ўрталарида жанжал келиб чиқиб, М.Қ томонидан Г.Х га тан жароҳати етказилган.

Мазкур жанжалга Г.Х нинг ўғли А.Х аралашиб, М.Қ, М.А ва Қ.М.лар билан жанжаллашиб, автомашинаси юкхонасида бўлган чопқи (дасткалла) билан онасини яна безовта қилишса, шу билан чопиб ташлашини билдириб, таҳдид қилган.

Ҳолат шу куннинг ўзида туман ИИБ томонидан ўрганилиб, бирламчи ҳужжатлар расмийлаштирилган ва томонларнинг жароҳатлари юзасидан судга оид тиббий экспертиза тайинланган.

Ўтказилган судга оид тиббий экспертизанинг хулосаларида фуқаро Г.Х ва А.Х (эркак)лар ЕНГИЛ, М.Қ соғлигини бузулишига олиб келган ЕНГИЛ шикастлар олганлиги аниқланган.

Ҳолат юзасидан Учкўприк тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан фуқаро М.Қ.га нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси 1-қисми (безорилик) билан, фуқаро А.Х га нисбатан 109-моддаси 2-қисми (қастдан баданга енгил шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ҳаракатлари ўтказишга киришилган.

Тергов якунига кўра ишга алоқадор бўлган барча шахсларнинг хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилиши маълум қилинган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг