Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Чимён йўлида автобус пастликка тушиб кетди (фото)

Чимён йўлида автобус пастликка тушиб кетди (фото)

Фото: «Xabar.uz»

Жорий йилнинг 22 сентябрь куни Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани ҳудудида соат тахминан 15:30 ларда ҳайдовчи У.А Тошкент шаҳар, «EASY GO TRANS» МЧЖга тегишли бўлган «GOLDEN DRAGON» русумли, давлат рақам белгиси 01039 NEA бўлган автобусида Ҳиндистон давлатининг 20 нафар туристлари билан «Тошкент-Чимён» автомобиль йўлининг 81 км.да йўлнинг ўнг четидаги автотранспортлар тураргоҳида тўхтаган.

Тошкент вилояти ИИББ матбуот хизмати хабар беришича, мазкур автобус шу вақтда ҳайдовчисиз ва йўловчиларсиз бўлган. Узатмалар қутиси нейтрал ҳолатда турган вақтида ўз-ўзидан қўзғалиб кетиши натижасида ҳайдовчисиз ҳаракатланиб бориб, тахминан 30-40 метрлар юриб, қатнов йўлининг ўнг томонидаги пастликка тахминан 10 метрлар тушиб тўхтаб қолган.

Фото: «Xabar.uz»

Автобус 2016 йилда ишлаб чиқарилган, техник соз ҳолатда бўлган. Тошкент шаҳар Транспорт Бошқармаси томонидан лицензия варақаси берилган.

Мазкур ҳолат натижасида ҳеч ким тан жароҳати олмаган автобус техник шикастланган бўлиб, қисқа муддатда транспорт воситасини пастликдан чиқариш чоралари кўрилган.          

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг