Чилонзорда ёнаётган «Дамас» ичидан ҳайдовчи чиқариб олинди
Жорий йилнинг 30 декабрь куни соат 18:10 ларда, Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Бунёдкор шоҳ кўчасида, «Тошкент-Янгийўл» йўналишида қатновчи «Дамас» ёниб кетди.
Ижтимоий тармоқларда бир неча киши ёнаётган автомобил ичидан ҳайдовчини чиқариб олаётгани тасвирланган видеолар тарқалди.
ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабарига кўра, ҳайдовчи, 1990 йилда туғилган И.М. «Дамас» русумли автомобилда ҳаракатланаётиб бошқарувни йўқотган ва йўл четидаги дарахтга урилган. Зарб оқибатида автомобилда ёнғин юзага келган.
Натижада, ҳайдовчига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида шифохонага олиб кетилган. Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган.
Мазкур ҳодиса юзасидан Чилонзор тумани ИИО ФМБ ЙҲХБ ва ФВБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, ҳодиса содир бўлиш сабабларига аниқлик киритилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter