Чилонзорда 21 ёшли йигитнинг ўлими юзасидан жиноят иши қўзғатилди
Чилонзорда 21 ёшли йигитнинг ўлими билан боғлиқ ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 208-моддаси (Ҳокимият ҳаракатсизлиги) билан жиноят иши қўзғатилди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 29 май куни Чилонзор тумани ИИБда тергов қилинаётган 21 ёшли йигит вафот этгани ҳақида хабар берган эдик.
Кейинчалик бу мавзу ижтимоий тармоқларда турли муҳокамаларга сабаб бўлди. Ҳолат юзасидан Бош прокуратура расмий баёнот эълон қилди.
Унда йигит терговдан қочиш мақсадида ҳожатхона деразасидан пастга сакраб, вафот этгани айтилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter