Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бухорода йирик ЙТҲ: автобусда портлаш юз берди

Бухорода йирик ЙТҲ: автобусда портлаш юз берди

Бугун, 18 сентябрь куни соат 08:30ларда Бухоро вилояти Когон тумани ҳудудидан ўтувчи Бухоро-Қоровулбозор магистрал йўлида 26 нафар йўловчиси бўлган автобуснинг йўл транспорт ҳалокатига учраши ва газ баллонининг портлаши натижасида 4 киши воқеа жойида, 1 киши эса касалхонада вафот этди. 5 нафар оғир беморлар РШТЁИМ Бухоро филиалига ётқизилди. 7 нафар беморнинг аҳволи ўрта оғирликда, 9 нафарининг аҳволи енгил бўлиб, улар Когон шаҳар тиббиёт бирлашмаси шошилинч тез тиббий ёрдам бўлимига ётқизилган. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати «Xabar.uz»га хабар берди.

Жароҳатланганларга шошилинч ёрдам кўрсатиш учун барча зарурий чоралар кўрилиб, РШТЁИМдан хирург, нейрохирург ва реаниматолог мутахассислари санавияция тармоғи орқали юборилди.

Ҳозирда жабрланганларнинг шахси тўғрисидаги маълумотлар аниқланмоқда. Автоҳалокат сабаблари ўрганиш бўйича Ҳукумат комиссияси тузилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг