Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бухорода «Тико» ағдарилиб кетди, ҳайдовчи ва йўловчи вафот этди

Бухорода «Тико» ағдарилиб кетди, ҳайдовчи ва йўловчи вафот этди

Фото: «news.pn»

Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманида 5 август куни ҳайдовчининг эҳтиётсизлиги оқибатида «Тико» русумли автомашина ағдарилиб кетди ва оқибатда икки киши вафот этди.

Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида яшаган С.Т. ўзининг «Тико» русумли автомашинасида Ғиждувон тумани ҳудудидан ўтувчи «Навоий-Зарафшон» автомобиль йўлининг 68-км.да кетаётиб, бошқарувни эплай олмай, йўл четига ағдарилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, ЙТҲ натижасида ҳайдовчи С.Т. воқеа жойида вафот этган. Унинг йўловчиси, бирга яшаган жияни А.Т. касалхонага ётқизилиб, кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай, шу ерда вафот этган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг