Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бухорода тажовузкор босқинчилар қўлга олинди

Бухорода тажовузкор босқинчилар қўлга олинди

Шу йилнинг 28 май куни Шофиркон туманида яшовчи, 1991 йилда туғилган А.Ш. исмли шахс маҳалладошлари 2001 йилда туғилган С.С., 1993 йилда туғилган О.И. ҳамда 1979 йилда туғилган У.Ҳлар билан олдиндан жиноий тил бириктирган.

Улар бир гуруҳ бўлиб Денов қишлоғида яшовчи 1983 йилда туғилган Х.О.нинг яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда девордан ошиб тушиб кирганлар. Хонадон айвонида ноқонуний равишда таркибида тилла зарралари бўлган тупроқни ювиш билан шуғулланаётган, ишчи бўлиб ёлланган 2006 йилда туғилган вояга етмаган Н.Шга ҳужум қилиб, унинг ҳаёти ва соғлиги учун хавфли бўлган зўрлик ишлатиб, қасддан уриб, суд тиббий экспертизасининг хулосасига кўра енгил шикаст етказиб, баҳоси тахминан 10.000.000 сўмлик ярим тайёр ҳолатдаги тилла зарраларини қўлга киритганлар, сўнгра ҳодиса жойидан номаълум томонга яширинганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБга келиб тушган хабар асосида олиб борилган тезкор техник ҳамда суриштирув ҳаракатлари давомида босқинчилик қилган жиноий гуруҳ аъзоларининг барчаси қўлга олинди.

Уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 164-моддаси (босқинчилик) 3-қисми «в» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, уларга нисбатан «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг