Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бухорода Spark ариққа тушиб кетди

Бухорода Spark ариққа тушиб кетди

Кеча, 25 апрель куни Бухоро шаҳрида ҳайдовчи бошқарувни йўқотиши оқибатида «Spark» автомобили ариққа тушиб кетди. Вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати ҳолат юзасидан маълумот берди.

Қайд этилишича, 25 апрель куни соат тахминан 00:12 ларда Бухоро шаҳри Ҳофиз Таниш Бухорий кўчасидан Зулфия кўчаси томон ҳаракатланиб бораётган «Spark» ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши оқибатида йўл ёқасидаги бетон ариққа тушиб кетган.

Мазкур йўл-транспорт ҳодисаси натижасида Spark автомашинасида бўлган бир нафар йўловчи ва ҳайдовчи енгил тан жароҳати олган. Ҳолат юзасидан Бухоро шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг