Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бухорода МИБ ходимини калтаклаб, «Lacetti»сига ўт қўйган шахс қамоққа олинди

Бухорода МИБ ходимини калтаклаб, «Lacetti»сига ўт қўйган шахс қамоққа олинди

Фото: «Xabar.uz»

Давлат ижрочиси қарздорнинг хонадонига борганида уни калтаклаб, темир бўлаги (арматура) билан бошқарувидаги «Lacetti»русумли автомашинасининг ойналарини синдириб, орқа ўриндиғига ўт қўйиб юборади.

Аниқланишича, МИБ Ғиждувон тумани бўлими давлат ижрочиси З.Знинг иш юритувида қарздор «Fayzullo Xubiddin Fayz-bir» МЧЖдан «Ҳудудгазтаъминоти» АЖ фойдасига газ бўйича коммунал қарздорлик ҳамда давлат фойдасига солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни  ундириш ҳақидаги ижро иши мавжуд бўлган.

Мазкур ижро иши бўйича ижро ҳаракатларини амалга ошириш учун давлат ижрочиси 14.09.2023 йилда фуқаро (қарздор) М.Фнинг хонадонига борганида, қарздор ижро ҳаракатларини амалга оширишига тўсқинлик қилиб, қўллари билан унинг юз ҳамда баданининг турли соҳаларига қасддан уриб, ерда турган темир бўлаги (арматура) билан бошқарувидаги «Lacetti» русумли автомашинасининг олд, орқа, ўнг ён томон олд ва орқа ойналарини синдириб, орқа ўриндиғига ўт қўйиб, қасддан шикаст етказган.

Мазкур ҳаракатлари учун қарздор М.Ф га нисбатан Жиноят кодексининг 140-моддаси, 3-қисми «а» банди, 173-моддаси, 3-қисми «а» банди ва 219-моддаси, 2-қисми билан ишда айбланувчи тариқасида жалб қилиниб, «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Вилоят прокуратураси томонидан мазкур жиноят иши тергови алоҳида назоратга олинган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг