Бухорода 70 ёшли аёл ўғлининг ўлими учун келинидан қасд олди
Бухоро вилоятининг Когон туманида қотиллик юз берди. Бу ҳақда «Xabar.uz»га Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилди.
Унга кўра, шу йилнинг 5 май куни когонлик С.З. (1950 йилда туғилган, аёл) ҳали қирққа кириб улгурмаган келинининг бошига темир жисм билан қасддан уради. Етказилган жароҳат натижасида келин воқеа жойида вафот этади.
Ачинарлиси, икки ой муқаддам марҳуманинг турмуш ўртоғи ўз жонига қасд қилганди. Ўғлининг ўлимида келинини айблаб келган қайнона бунинг учун қасд олишни дилига тугади. Шум нияти эса фожиага олиб келди. Икки нафар набираси ғирт етимга айланди.
Айни пайтда С.З. тегишли тартибда ушланган. Дастлабки сўроқдаёқ айбига иқрор бўлган.
Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми (Қасддан одам ўлдириш) билан қўзғатилган жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари Бухоро вилоят прокуратураси томонидан олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter