Бош прокуратура лифтдаги фожиа юзасидан баёнот эълон қилди
Бош прокуратура Тошкентда 32 ёшли аёлнинг лифтдан жасади топилгани юзасидан баёнот берди.
27 июль куни Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек тумани Паркент кўчасида жойлашган кўп қаватли уйнинг лифтида нотаниш аёл ўлган ҳолатда топилганди.
Аниқланишича, 24 июль куни соат тахминан 14-50 ларда 32 ёшли аёл юқорида кўрсатилган манзилдаги кўп қаватли уйнинг лифтига кириб, қайта чиқмаган.
26 июль куни марҳуманинг яқин қариндошлари томонидан ички ишлар идорасига бедарак йўқолганлиги юзасидан хабар берилган.
Текшириш давомида ушбу лифт бир неча кундан буён ишламаётганлиги, олдин ҳам ишламай қолиши ҳолатлари кўп маротаба бўлганлиги ҳақида уй яшовчилари томонидан тушунтиришлар берилган.
Шифокорларнинг дастлабки тиббий маълумотномасига кўра, марҳуманинг ўлимига юракнинг ишемик касалиги, ўткир юрак, қон-томир ва нафас етишмовчилиги сабаб деб кўрсатилган.
Жамоатчиликда ушбу воқеа бўйича билдирилаётган тахминлар терговга қадар текширув давомида мутахассислар ёрдамида тўлиқ текширилиб, қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter