Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Чақалоғини ҳожатхонага ташлаган аёл: «Боланинг отаси билмайди, у Россияга кетиб қолган» (видео)

Чақалоғини ҳожатхонага ташлаган аёл: «Боланинг отаси билмайди, у Россияга кетиб қолган» (видео)

Скриншот

Интернетда Сурхондарё вилоятининг Денов туманидаги бозор ҳожатхонасига ташлаб кетилган янги туғилган чақалоқ топиб олингани ҳақидаги видео тарқалди. Унда шифокорлар, ИИБ ходимлари ва бошқалар чақалоқни жонлантиришга уринаётгани тасвирланганди.

Янги туғилган чақалоқ 2 июль куни Денов туманидаги «Лолазор» буюм бозори ҳудудидаги ҳожатхонадан топилган. Ҳозирда чақалоқ Денов марказий шифохонасининг туғруқ бўлимида, шифокорлар назорати остидадир. Айбдор онага нисбатан эса туман прокуратураси иш очган. 

«Давр» информацион дастурига интервью берган аёл боласини нега бу кўйга солганини изоҳлади. Унга кўра, у бозорга келганида дард тутган ва боласини дунёга келтирган. Боланинг овози чиқмагани ва уни ўлик деб ўйлаб ҳожатхонага ташлаганини айтган. 

«Боланинг отаси билмайди, у Россияга кетиб қолган», дейди аёл. 

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг