Бўлажак куёв тўй харажатлари учун 48 миллион сўмлик товарни ўғирлади (видео)
Мирзо Улуғбек туманидаги тамаки маҳсулотлари дўконидан жами 48 миллион 191 минг сўмлик товар ўғирланди. Ўғри бу ердан 6 қоп ва яна 6 қути тамаки олган ва кузатув камерасини ҳам ишдан чиқарган.
Тезкор қидирувлар натижасида айбдор Юқори Чирчиқ туманида яшовчи Турсунхўжа Исроилов бўлиб чиқди.
Айбланувчи яқинда тўйи бўлиши ва етишмовчилик сабаб шу ишга қўл урганини маълум қилган.
Т.Исроилов Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек тумани суди томонидан Жиноят кодекси 169–моддаси, 3-қисми, «а» банди билан 5 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter