Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Божхона ходими йўловчининг юкларини тепиб ташлади: расмий изоҳ

Божхона ходими йўловчининг юкларини тепиб ташлади: расмий изоҳ

Тармоқда йўловчи аёлнинг юкларини тепиб ташлаган божхона ходими видеоси тарқалди. 

Маълумотларга кўра, ҳолат Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасидаги «Дўстлик чегара постида юз берган. Андижон вилояти божхона бошқармаси ҳолатга изоҳ берди. 

«Андижон вилояти божхона бошқармаси 2024 йил 27 январь куни ижтимоий тармоқларда эълон қилинган видеомурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.

Мазкур видеомурожаат тегишли тартибда ўрганилганда, ушбу ҳолат 2023 йилнинг 25 октябрь куни бўлганлиги аниқланди.

Ҳозирда ходимнинг хатти ҳаракатига нисбатан хизмат текширув тайёрланиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Натижаси бўйича қўшимча маълумот берилади», дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг