Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Боғча болаларини урган тарбиячи ишдан олинди

Боғча болаларини урган тарбиячи ишдан олинди

Ижтимоий тармоқларда Хоразм вилояти Хонқа туманидаги хусусий боғчаларнинг бирида тарбиячи болаларни калтаклаётгани акс этган видео тарқалди. Видеода тарбиячи болаларнинг бошига уриб, уларни ўрнига ётқизаётгани акс этган.

Вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳолат юзасидан муносабат билдириб,  воқеа нодавлат таълим муассасасида содир бўлганини қайд этди.

Тарбиячи тарбияланувчиларга қўпол муносабатда бўлгани ва ички меҳнат тартиб-қоидаларини қўпол равишда бузгани учун у билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг