Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Blue Origin» фазовий сайёҳи авиаҳалокатга учради

«Blue Origin» фазовий сайёҳи авиаҳалокатга учради

Глен де Врис.

Фото: «Blue Origin»

Нью-Жерси штати (АҚШ)да енгил моторли самолёт қулаб тушиши оқибатида «Blue Origin» компаниясининг астронавти, 49 ёшли Глен де Врис ҳалок бўлди, деб хабар берди CNN.

Полиция маълумотига кўра, Де Врис бошқарувидаги «Cessna 172» самолёти пайшанба, 11 ноябрь куни Нью-Йоркдан 65 км. олисда жойлашган Ҳэмптон қўрғони яқинидаги ўрмонга қулаган.

Транспортда хавфсизлик миллий кенгаши ҳалокат номаълум сабаблар оқибатида юз берганини маълум қилди.

Ушбу самолёт бортида 54 ёшли Томас Фишер ҳам бўлган.

Глен де Врис дастурий таъминотларга ихтисослашган «Dassault Systèmes» компаниясининг фан ва соғлиқни сақлаш бўлими бошлиғи ўринбосари ҳамда тиббиёт соҳаси учун дастурий таъминот ишлаб чиқарувчи «MEDIDATA» компанияси ҳаммуассисларидан бири эди.

Эслатиб ўтамиз, Де Врис «Blue Origin» компаниясининг «New Shepard» кемаси экипажи билан бирга 2021 йилнинг октябрь ойида Ер орбитасига парвоз қилганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг