Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бир ўлимдан қолган муҳаррир: «Агар олимпиадада қатнашсам олтин медаль олишим тайин эди»

Бир ўлимдан қолган муҳаррир: «Агар олимпиадада қатнашсам олтин медаль олишим тайин эди»

Фото: «New Zealand Herald»

Янги Зеландиянинг «Adventure Magazine» журнали муҳаррири катта оқ акулага ем бўлишига сал қолди, деб ёзмоқда «New Zealand Herald» нашри.

Стив Дикинсон Окленд Стэнмор кўрфазида, қирғоқдан 800 метр олисда балиқ овлаётганди. Бир пайт ғалати овозни эшитди. Қайрилиб қараса: узунлиги 2,5-3 метр келадиган акула. Оқ акула қайиқ остидан сузиб ўтишда уни тумшуғи билан қаттиқ туртиб, яна сув остига шўнғиган.

Дикинсон дарров пичоғи билан тузоқ қўйилган халтани кесиб юборди. Аммо акулани қайиқ қизиқтираётганди... Стив эшкак билан қайта ҳужумга ўтган наҳангни уриб ҳайдашга уринди. Бу орада лангарни амаллаб тортиб олиб, бор кучи билан қирғоқ томон эшкак эшишга тушди.

«Эшкак эшишга бор кучимни сарфладим. Мабодо олимпиадада қатнашсам олтин медални олишим тайин эди. Қайиқдан йиқилиб тушсам борми, аниқ акулага ем бўлардим», — дейди Дикинсон.

Воқеа март ойида содир бўлган, ўшандан кейин Дикинсоннинг уч ҳафтагача балиқ овлашга юраги бетламади.

«Карантин жорий этилгунича балиқ овига яна бир марта бордим. Тўғриси, татимади, — иқрор бўлди Дикинсон. — «Adventure Magazine»га мақола ёзиш учун шунақа таваккал қилишимизга тўғри келади. Фиджи ва Таитида ҳам акулалар билан-ёнма сузганман, Тасманияда уларни суратга олганман. Аммо бунақа қўрқмагандим».

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг