Бир «Damas»га 28 нафар болани жойлаган ҳайдовчи тўхтатилди (видео)
Фарғона вилоятида Damas автомашинасида 28 нафар боғча тарбияланувчиларини ташиган ҳайдовчи жаримага тортилди. Йўловчиларнинг олдинги ўриндиғининг ўзида 5 нафар бола бўлган, деб хабар берди MY5 канали.
Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходими томонидан тўхтатилган Damas ҳайдовчиси болаларни уйига олиб кетаётганини айтган.
Фуқарода ҳайдовчилик гувоҳномаси ва бошқа зарур ҳужжатлар бўлмаган. Автомобиль ҳозирда жарима майдончасига жойлаштирилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter