Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Аввал Жиззах, энди Ҳиндистон: 95 ёшли аёл қудуққа тушиб кетди

Аввал Жиззах, энди Ҳиндистон: 95 ёшли аёл қудуққа тушиб кетди

Фото: «Mathrubhuni»

Ҳиндистоннинг Керал штати Вижинжам туманида истиқомат қилувчи кекса аёл қудуққа тушиб кетди. 4,5 соатдан сўнг қутқарувчилар уни чиқариб олишди. Бу ҳақда «Mathrubhuni» нашри хабар берди.

95 ёшли Деваки қизи билан яшайди. У ҳар куни эрта уйғониб, сайр қилгани кўчага отланади.

25 ноябрь куни эрталаб соат еттида Деваки кўчага сайр қилгани чиқиб, қайтиб келмайди. Кейинроқ Жон исмли киши уни етти метрли қудуқдан топади. Бўйнигача сувга ботган аёл бир қўлида арқонни ушлаб олганди. У ер остида тахминан 4,5 соат қолиб кетган.

Ҳодиса жойига етиб келган қутқарувчилар қудуққа тушиб, нафақадаги аёлни тўр ёрдамида чиқариб олишди. Шундан сўнг Девакини шифохонага етказишди.

2020 йил 24 ноябрь куни эрталаб соат 7:30 да Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани «Лалмикор» МФЙ ҳудудида истиқомат қилувчи 69 ёшли фуқаро уй қудуғидан сув олиб чиқмоқчи бўлиб, эҳтиётсизлик оқибатида 19 метрли қудуқ ичига тушиб кетгани ҳақида хабар бергандик.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг