Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Андижондаги бўёқ заводининг бир қисми ёниб кетди

Андижондаги бўёқ заводининг бир қисми ёниб кетди

Фото: Андижон вилояти ИИБ ЁХБ

2019 йилнинг 11 март куни Андижон вилояти Олтинкўл тумани «Садда» МФЙ ҳудудида жойлашган «Кўмакай орзуси» МЧЖга қарашли лак-бўёқ маҳсулотларини ишлаб чиқариш цехида ёнғин содир бўлди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЁХББ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмаси хабар беришича, ёнғин оқибатида 150 кв.метр майдонда бостирма, унинг остида бўлган турли сиғимлардаги енгил алангаланувчи суюқликлар (хомашё) ва тайёр лак-бўёқ маҳсулотлари ҳамда цех ҳудудида турган МАN русумли юк ва ДАМАС русумли автомобиллар ёнган. Тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Фото: Андижон вилояти ИИБ ЁХБ

Воқеа жойига 12 та ёнғин ўчириш экипажи ва 1 автонарвон жалб этилган. Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғиндан цехнинг 350 кв.метр майдони сақлаб қолинган. Ёнғиннинг таҳминий сабаби, бўёқ маҳсулотини ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган «Нефрас» енгил алангаланувчи суюқликни MAN русумли юк автомобили сиғимидан 20 тонналик сиғимга тўкиш вақтида ҳосил бўлган статик электр токи натижасида. Моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг