Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Андижонда «Обод маҳалла» дастури бўйича ёпилган томлар учиб кетди

Андижонда «Обод маҳалла» дастури бўйича ёпилган томлар учиб кетди

Фото: ЎзА

Андижон вилоятида кеча содир бўлган табиий офат, яъни кучли шамол натижасида Улуғнор туманининг Шаҳриобод маҳалласи ҳудудидаги 2 та кўп қаватли уйнинг том қисми учиб тушган. Табиий офат туфайли аҳоли ўртасида жабрланганлар йўқ, деб хабар бермоқда ЎзА.

Фото: ЎзА

Қайд этилишича, мазкур уйларнинг том қисми «Обод маҳалла» дастури доирасида ёпилган бўлган.

Шу куни воқеа жойига вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов етиб борган.

Фото: ЎзА

Мутахассислар томонидан шамол натижасида зарар етган кўп қаватли уйлар ҳолати ўрганилиб, муаммоларни бартараф этиш ишлари олиб борилаёгани қайд этилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг