Андижонда «миси чиққан» доллар тарихи
![Андижонда «миси чиққан» доллар тарихи](https://static.xabaruz.com/crop/4/0/720_460_95_4007665251.jpg)
Андижон шаҳрида қалбаки АҚШ долларини сотаётган шахслар ушланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Андижон вилояти бошқармалари томонидан тезкор тадбир ўтказилган.
Унда фуқаролар Ж.Р. ва Ф.О. қалбаки 2 000 АҚШ долларини фуқаро Г.К.га 20 млн сўмга сотишга келишиб, шундан 18 дона 100 АҚШ долларлик қалбаки купюраларни бериб, эвазига 1 200 АҚШ доллари ва 5 млн сўмни олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланишган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter