Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Андижонда МЧЖ раҳбари дала майдонида жонига қасд қилди

Андижонда МЧЖ раҳбари дала майдонида жонига қасд қилди

Жорий йилнинг 23 июнь куни «Бўз Иқбол чорваси» МЧЖ раҳбари Н.С. Бўстон туманидаги «Буюк турон чорваси» фермер хўжалиги дала майдонидаги дарахтга арқон билан ўзини осиб, вафот этган. 

Ҳолат юзасидан Бўстон туман прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, фуқаро Н.Саттарованинг марҳум акаси раҳбарлик қилган «Бўз Иқбол чорваси» МЧЖ томонидан тумандаги мактабгача таълим ташкилотларига етказиб берилган озиқ-овқат маҳсулотларининг пуллари тўлаб берилмаганлиги ҳақидаги мурожаати Бўстон туман прокуратураси томонидан мутахассислар иштирокида кўриб чиқилмоқда, дейилади Андижон вилояти прокуратураси хабарида.

Ҳар иккала ҳолат бўйича ўтказилаётган текширув вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган.

Натижалари ҳақида қўшимча равишда маълум қилинади.

Эслатиб ўтамиз, куни кеча Андижоннинг энг бой кишиларидан бири вафот этгани хабар берилганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг