Андижонда кўкнори етиштирувчи фуқаро қўлга олинди
Андижон вилояти, Жалақудуқ туманида кўкнори етиштириб келаётган фуқаро аниқланди. Бу ҳақда Андижон вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар бериб ўтди.
Хабарда айтилишича, Жалақудуқ туман ички ишлар бўлими ходимлари шу йилнинг 31 май куни вилоят ички ишлар бошқармаси ҳамда бошқа ҳуқуқни мухофаза қилувчи органлари билан ҳамкорликда «Корадори-2019» тадбири ўтказган. Тадбир давомида, таҳминан соат 15.00да Бешкарам МФЙ, Бешкарам кўчасида яшовчи фуқаро Мусаевнинг яшаш хонадони кўздан кечирилган ва томорқасига 13 туп «кўкнори» ўсимлигини экиб парвариш қилиб келаётгани аниқланиб, ашёвий далил сифатида 13 туп «кўкнори» ўсимлиги олинган.
Терговга қадар текширувни туман ички ишлар бўлими олиб бормокда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter