Андижонда ҳокимлик ходими пичоқланди

Жорий йилнинг 15 апрель куни Андижон вилояти Хонобод шаҳрида ҳокимлик ҳодими бўлган шахс пичоқлангани ҳақида хабар тарқалди.
Андижон вилояти прокуратурасига кўра, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25,97-моддаси 1-қисми (қасддан одам ўлдиришга суиқасд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Жиноят иши юзасидан 1 нафар шахс гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиниб, ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган.
Хозирда жиноят иши юзасидан Хонобод шаҳар прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter