Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Андижонда 18 ёшли йигит калтакланиб, каналга ташлаб юборилган бўлиши мумкин

Андижонда 18 ёшли йигит калтакланиб, каналга ташлаб юборилган бўлиши мумкин

Ижтимоий тармоқда Балиқчи туманида 2003 ва 1996 йилда туғилган икки йигит қиз сабабли ўзаро жанжаллашиб қолган. Унаштирилган қизи 2003 йилда туғилган йигит билан олдин ҳам, унаштирувдан кейин ҳам учрашиб юрганини билган 26 ёшли йигит, ўша болани уриб, каналга ташлаб юборгани ҳақидаги хабар тарқалди. Ҳолат бўйича Бош прокуратура маълумот берди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 5 ноябрь куни Л.З. яшаш хонадонидан номаълум томонга чиқиб кетиб, бедарак йўқолган.

Мазкур ҳолатда Л.З. қотиллик қурбони бўлиши мумкинлигини инобатга олиб, ушбу вазиятда келгусида тергов йўли билан текшириб, аниқлик киритиш мақсадида жорий йилнинг 7 ноябрь куни ЖКнинг 97-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда туман прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатларини ўтказиш билан бир қаторда, бедарак йўқолган Л.З.ни топиш юзасидан барча тезкор-қидирув тадбирлари амалга оширилмоқда. Тергов натижаси юзасидан қўшимча хабар қилинади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг