Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Андижонда 13 ёшли болани юқори кучланишли ток урди

Андижонда 13 ёшли болани юқори кучланишли ток урди

Фото: ИИВ

24 июнь куни соат 19:27 ларда Андижон вилояти ИИБ ТХТБга Пайтуғ темир йўл бекати бошлиғи телефон орқали Пайтуғ бекатида вагон устига чиққан фуқарони юқори кучланишли электр токи урганлиги ҳақида хабар берди.

Терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, бўш вагонлар устига чиққан, Избоскан тумани, Пайтуғ шаҳар, «А.Темур» МФЙда яшовчи, 2008 й.т. вояга етмаган Ч.Т. эканлиги, ва уни ўз эҳтиётсизлиги оқибатида юқори кучланишли электр токи урганлиги аниқланган.

Ч.Т.га зудлик билан биринчи ёрдам кўрсатилиб, Пайтуғ туман тез тиббий ёрдам марказининг жонлантириш бўлимига ётқизилганлиги маълум қилинган.

Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом этмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг