Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Андижон давлат университети катта ўқитувчиси қўлга олинди

Андижон давлат университети катта ўқитувчиси қўлга олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Қўрғонтепа тумани бўлимлари томонидан тезкор тадбир  ўтказилди.

Унда Андижон давлат университети катта ўқитувчиси У.Қ., фуқаро М.нинг фарзандини юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали Қирғизистон Республикасидаги университетлардан бирига «Стоматология» йўналиши бўйича ўқишга киритиб қўйиш эвазига 1 400 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Худди шундай, Департамент ҳамда ДХХнинг Шаҳрихон тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро О.Ў. бошқа бир фуқаро Н.ни Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтига танишлари орқали ўқишга киритиб қўйиши эвазига 1 100 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят Кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг