Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Амир Темур хиёбонида икки киши калтаклангани тасдиқланди

Амир Темур хиёбонида икки киши калтаклангани тасдиқланди

Фото: ИИББ

Тошкент шаҳар ИИББ 31 март куни ўтган якшанба шаҳар марказидаги тартибсизликлар пайтида икки йигит калтакланганини тасдиқловчи видеони эълон қилди, деб хабар бермоқда Газета.uz.

Якшанба куни берилган ҳисоботда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари жанжалга аралашиб, ёшларни ҳимоя қилишлари, уларнинг яраланишларига йўл қўймаганликлари айтилган эди.

Бошқарма янги видеода шу куннинг ўзида тартибсизликларда иштирок этиб, икки фуқарога жароҳат етказганлар тергов ҳаракатларига жалб қилинганлигини таъкидламоқда.

ИИББ хабарига кўра, 25−30 киши ЛГБТ тарафдорларининг режалаштирилган йиғилиши тўғрисида билиб, уларга қарши чиқишга келишиб, Амир Темур майдонига йиғилган.

Улар кўчадан ўтиб кетаётган икки ёш — ўғил ва қизни ЛГБТ тарафдорлари деб ўйлаб, уларга тан жароҳати етказишган.

Ҳодиса юзасидан Жиноят кодексининг 277-моддаси «Безорилик» билан жиноят иши қўзғатилди. «Тергов натижаларига кўра, ҳуқуқий баҳо берилади», — дейилади ИИББ хабарида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг