Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Аҳолига белгиланган 409 млн. сўмдан ошиқ тўлов бекор қилинди

Аҳолига белгиланган 409 млн. сўмдан ошиқ тўлов бекор қилинди

Фото: Xabar.uz

Самарқанд вилояти, Ургут туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига туман аҳолиси томонидан мурожаатлар келиб тушган.

Унда «Тоза ҳудуд» ДУК Ургут туман филиалининг 2023 йил январ, феврал ойларида қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб кетиш бўйича сифатли хизмат кўрсатмагани баён этилади.

Ургут туманидаги МФЙлар «Тоза ҳудуд» ДУК билан шартнома имзолаган. Aммо қиш мавсумидаги аномал совуқ вақтида корхона автомобиллари ва махсус техника воситаларига ёнилғи қуйиш бўйича муаммолар юзага келгани сабабли, январ, феврал ойлари давомида қатнов графиги йўналиши бўйича МФЙларга тўлиқ хизмат кўрсатиш имкони бўлмаган.

Ўрганиш натижаларига кўра, корхона томонидан қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб кетиш бўйича тўлиқ хизматлар кўрсатилмаган даврлар учун жами 409 387 000 сўм тўловларнинг аҳолидан ундирилиши бекор қилинди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг