Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ағдарилиб кетган «Spark» йўловчиси вафот этди

Ағдарилиб кетган «Spark» йўловчиси вафот этди

Фото: ИИВ

2021 йил 8 апрель куни соат 14:55 ларда Наманган-Чортоқ йўлининг 36-км.да «Spark» русумли автомашинани бошқариб кетаётган ҳайдовчи ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, бошқарувни йўқотган. Натижада автомобиль йўлнинг ўнг четига чиқиб, ағдарилиб кетган.

Автомашинада бўлган 21 ёшли йўловчи оғир тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган.

Автомашина ҳайдовчиси ва икки нафар йўловчи эса турли тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабарига кўра, ушбу ҳолат бўйича шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг