Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

11 нафар бўлажак ҳожи ҳалок бўлди

11 нафар бўлажак ҳожи ҳалок бўлди

Фото: «Haber7.com»

Суданда бўлажак ҳожиларни олиб кетаётган автобус юк машинаси билан тўқнашиши оқибатида 11 киши ҳалок бўлди, дея хабар берди «Haber7.com» сайти.

Суданнинг «Аш-Шуруқ» телевидениеси хабарига кўра, ҳажга отланган фуқароларни Савакин портига олиб кетаётган автобус Атбара шаҳрида юк машинаси билан тўқнашиб кетган.

ЙТҲ оқибатида 11 киши ҳалок бўлди, жароҳатланганлар эса зудлик билан Атбара шаҳридаги шифохоналарга ётқизилган. Уларнинг сони ҳақида аниқ маълумот йўқ.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг