Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Номинг ўчсин, карантин! (ҳажвия)

Номинг ўчсин, карантин! (ҳажвия)

Директоримиз «Барча синф раҳбарлар телеграм гуруҳи очсин. «РайОНО» методисти, директор, «завуч», психолог, ёшлар етакчиси, фан ўқитувчилари, ота-оналар ва ўқувчилар аъзо бўлиши керак. Онлайн дарслар, ўқувчилар билан савол-жавоблар мунтазам ўтказилиши шарт!» – деб буйруқ берди.

Мени ҳам бирваракайига 5 та ҳамкасбим ўз гуруҳига қўшибди.

Бай-баёв. Мактабда қандай дарс ўтишимни билардингиз. Болалар зерикмасин, деб стадионда тез-тез копток тептирардим.

Дарсда бирорта ўқувчи савол сўраса «Аълочи болаларга мурожаат қил, шу саволга ҳам мени овора қиласанми?!» – деб ўшқириб берардим.

Эндичи...

Хоҳлаган ўқувчи хоҳлаган вақтда, эртами, кечми, якшанбами телеграм гуруҳга «Устоз, шу саволга ёки масалага жавоб топиб беринг», деб ёзади. Тамом...

Ёзай, десам жавобини билмайман. Ёзмай, десам гуруҳда мингта кўз кузатиб турибди.

Мана, ўн кундан бери китоб титкилаяпман, ўқияпман. Наилож...

Номинг ўчсин, коронавирус! Тезроқ даф бўлсангу, жонажон мактабимга қайтсам. Бу онлайн ишлаш менга тўғри келмас экан...

Қишлоқлик ЎҚИТУВЧИ

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг