Кремль яқинига ташлаб кетилган сумка мухлислар орасида ваҳима келтириб чиқарди
Футбол бўйича жаҳон чемпионатини томоша қилиш учун Россияга келган мухлислардан бири Кремль яқинига сумка ташлаб кетгани бомба хавфига сабаб бўлди. Бу ҳақда «Haber7» хабар бермоқда.
Сумка атрофини полиция ходимлари ўраб қўйган.
Полиция ўргатилган кучуклар кўмагида дўкон олдига ташлаб кетилган сумкани текшираяпти.
Сумка ташлаб кетилган жойда футбол мухлислари кўп тўпланишади.
Ўтган ҳафта ҳам Москвада бир киши аэропортга кираверишда бомба бор дегани учун қўлга олинган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter