ЖЧ-2018. Финал учрашувига қайси давлатлар раҳбарлари келади?
Футбол бўйича жаҳон чемпионатининг финал учрашувини томоша қилиш учун Москва шаҳрига 14 та давлат раҳбарлари ташриф буюриши кутиляпти. Бу ҳақда «Gazeta.ru» хабар бермоқда.
«Финал учрашувини томоша қилиш учун Москва шаҳрига Абхазия, Арманистон, Беларус, Габон, Молдовия, Фаластин, Судан, Франция, Хорватия ва Жанубий Осетия республикалари президентлари, Венгрия, Қирғизистон, Сан-Томе ва Принсипи Демократик Республикаси бош вазирлари ҳамда Қатар давлат амири ташриф буюради», – дейилади Кремль матбуот хизмати хабарида.
Эслатиб ўтамиз, эртага, 15 июль куни ЖЧ-2018 финалида Франция ва Хорватия терма жамоалари чемпионлик учун баҳс олиб боради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter