Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Германия Португалия ўйинида олтита гол урилди

Германия Португалия ўйинида олтита гол урилди

Фото: UEFAcom

Европа чемпионати F гуруҳи 2-тур баҳсида Германия Португалияни мағлуб этди.

Учрашувда голлар шоуси кузатилди. Португалларнинг икки голига немислар тўрт гол билан жавоб қайтарди.

Португалия — Германия 2:4

Голлар: Роналду (15), Жота (67) — Диаш (35, автогол), Геррейру (39, автогол), Ҳавертц (51), Госенс (60).

Португалия – Патрисиу, Семеду, Диаш, Пепе, Геррейру, Данилу Перейра, Вильям Карвалью (Рафа Силва, 58), Бернарду Силва (Саншеш, 46), Фернандеш (Моутинью, 64), Жота (Андре Силва, 83), Роналду.

Германия – Нойер, Гинтер, Рюдигер, Ҳуммельс (Жан, 63), Госенс (Хальстенберг, 62), Гундўған (Зюле, 73), Киммих, Ҳавертц (Горетцка, 73), Кроос, Мюллер, Гнабри (Сане, 87).

Огоҳлантиришлар: Ҳавертц (66), Гинтер (77).

3-тур олдидан Франция тўрт очко билан пешқадамлик қилмоқда. Германия ва Португалия ҳисобида 3 очкодан бор. Венгрия 1 очко билан сўнгги ўринни эгаллаб турибди.

Сўнгги турда Франция ва Португалия баҳси мухлисларга супер қарама-қаршилик ваъда қилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг