Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Дания — Финляндия ўйинида нохуш ҳодиса: футболчининг ҳаёти учун курашилди

Дания — Финляндия ўйинида нохуш ҳодиса: футболчининг ҳаёти учун курашилди

Евро-2020 доирасида Дания – Финландия (0:0) ўйинида нохуш ҳолат рўй берди ва учрашув тўхтатилди.

Дания термас жамоасининг етакчиси Кристиан Эриксен ўйин вақтида ҳушини йўқотиб, майдонга йиқилди. Майдоннинг ўзида футболчига сунъий нафас бериб, юраги массаж қилинди, реанимация процедуралари, шу жумладан дефибрилатордан фойдаланилди. Бир неча дақиқа футболчининг ҳаёти учун жиддий курашилди.

Аҳволи оғирлиги туфайли Эриксен шифокорлар томонидан майдондан олиб чиқиб кетилди.

Маълумотларга кўра, футболчи тез ёрдам машинасида шифохонага олиб кетилган. Унинг ўзига келгани айтилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг