Бир ўлимдан қолган Эриксен футболга қайтди
«Евро-2020» вақтида юрак хуружини бошдан кечирган Кристиан Эриксен АПЛ дебютанти «Брентфорд» билан мавсум якунига қадар мўлжалланган шартнома имзолади.
Кристиан Эриксен Дания – Финландия (0:0) ўйинида биринчи бўлим ўртасида хушидан кетиб, клиник ўлимни бошдан кечирганди. Дания термаси сардори Симон Кьер ва жамоа шифокорларининг ҳаракати билан унинг ҳаёти сақлаб қолинган эди.
Дания термаси «Евро-2020»да ярим финалгача етиб борган ва Англияга 2:1 ҳисобида мағлуб бўлишган эди.
Шундан сўнг, юрагига махсус нафас олишга ёрдамлашувчи кардиовертер-дефибриллятор ўрнатилган Эриксен А Серияда ўйнаш ҳуқуқидан маҳрум бўлганди. Англияда эса бундай тақиқ йўқ.
Эриксен тақиқлар сабабли «Интер» сафида майдонга туша олмаётган эди. АПЛ дебютанти «Брентфорд» эса тажрибали футболчиларга эҳтиёж сезмоқда.
Эриксенга АПЛ шифокорлари чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан кейин футболчига тўп суришга рухсат берган.
Эслатиб ўтамиз, Эриксен Лондоннинг бошқа бир клуби «Тоттенхэм»да тўп тепган.
«Брентфорд» 21 турдан кейин 6 ғалаба, 5 дуранг ва 12 та мағлубият қайд этиб, лигада 14-ўринда бормоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter