Илм-фан ва технологияларда аёллар: технологик трендлардан келажак касбларигача
Бугун, 26 март куни Тошкентдаги Инҳа университетида Марказий Осиё ҳафталиги доирасида «Илм-фан ва технологияларда аёллар» тадбири бўлиб ўтди.
Университет матбуот хизматининг хабар беришича, тадбирда Кремний водийси ва Буюк Британия компаниялари, Марказий Осиё мамлакатларида фаолият юритувчи инвесторлар, ишбилармонлар, олимлар, экспертлар иштирок этишди.
Улар ўзбекистонлик қиз ва аёлларни инновацион касбларга, ижтимоий ва бизнес-лойиҳаларга бўлган қизиқишини ошириш, Марказий Осиёдаги ҳамкасблар билан тажриба алмашиш, минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, Қорақалпоғистонда экология ва барқарор ривожланиш муаммоларига эътибор қаратиш масалаларини муҳокама қилишди.
Семинарлар шўъбаларга бўлинган ҳолда турли аудиторияларда ўтди, тингловчилар ўзлари учун қизиқарли бўлган мавзу ва маърузаларни танлаш имконига эга бўлишди. Мавзулар турлича бўлди: илм-фанда инвестициялар, IT, сунъий интеллект, стартаплар, ижтимоий ривожланиш, технологик трендлар ва келажак касблари, стартаплар ва иқлимнинг ўзгариши ва ҳоказолар.
Маърузаларни Google, Symantec, Apple, Zenefits, LinkedIn, Mozilla Corp, GoDaddy, Northgate Environmental Management, Lockheed Martin, Salesforce, Juniper Networks, Silicon Valley Social Ventures, Fast Forward, Unity Technologies каби нуфузли компаниялар вакиллари ўқишди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter