Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Юзга яқин мотоцикллар мажақлаб ташланди (видео)

Юзга яқин мотоцикллар мажақлаб ташланди (видео)

Скриншот

Ню-Йорк ҳукумати мотоциклларга уруш эълон қилди — қуйидаги видеода байклар (спорт мотоцикллари) булдозер занжирлари остида бир уюм темир-терсакка айланганини кўришингиз мумкин. Кейинчалик уларни ҳеч тиклай олмаслиги учун шундай қилинди, деб хабар берди «РЕН-ТВ».

Ҳукумат вакиллари мотоциклларни ўта сершовқин ва пиёдаларни ваҳимага солувчи транспорт воситаси, деб ҳисоблашмоқда. Қолаверса, улар экологияни ҳам бузяпти, шу боис кўчаларда уларга ўрин йўқ.

2022 йил бошидан бери полиция икки мингга яқин шундай транспорт воситаларини қўлга олди. Ню-Йорк мэри Эрик Адамс кўчаларни экологияни бузувчи ва пиёдаларга хавф солувчи транспорт воситаларидан тозалаш учун охиригача курашишга бел боғлаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг