«Йўл яхши бўлса, сайёҳ келади» — Президент асосий муаммоларни кўрсатди

Президент Шавкат Мирзиёев хизмат кўрсатиш соҳаси бўйича ўтказилган видеоселектор давомида туризм ривожига салбий таъсир кўрсатаётган муаммоларни санаб ўтди.
— Паркент, Шаҳрисабз, Қамаши, Бойсун, Сариосиё, Каттақўрғон каби 25 та туман ҳокимлари туризмни ривожлантириш учун, йўл, мобил алоқа ва тезкор Интернет масаласини ҳал қилиб беришни сўраган.
Масалан, Шаҳрисабз туманининг «Наврўз», «Мираки», «Оқдарё» ва «Ҳисор» ҳудудларига йилига 500 мингга яқин сайёҳлар келади.
Лекин, йўл, мобил алоқа ва Интернет, меҳмонхона, умумий овқатланиш инфратузилмаси ривожланмагани боис, сайёҳлар фақат бир кунга дам олишга келмоқда ва уларга ўртача 150 минг сўмлик хизмат кўрсатилмоқда, — деди Шавкат Мирзиёев.
Давлат раҳбари 60 миллиард сўм эвазига ушбу ҳудуддаги 65 километр йўлни таъмирланиб, Интернет ва мобил алоқа ҳал қилиб берилишини таъкидлаб ўтди. Шундан сўнг хизматлар 3-4 баробарга ошиши кутиляпти.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter