Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Худодан қўрқинглар» — ЙПХ инспекторлари инсофга чақирилди

«Худодан қўрқинглар» — ЙПХ инспекторлари инсофга чақирилди

Фото: «Xabar.uz»

Сурхондарё вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати раҳбари Элнур Абраев вилоятда фаолият юритувчи ЙПХ инспекторларига мурожаат қилди.

«Айланма йўлда хизмат қиляпсиз, у ерда 2.4 йўл белгиси (йўл беринг) қўйилган. У ерда 2.5. (тўхтамасдан ҳаракатланиш тақиқланган) ёки 2.6. (рўпара ҳаракатланишнинг устунлиги) белгиси йўқ. Айланма йўлда бу йўлга кирган транспорт воситасига йўл берилиши керак. Йўл берсин, дегани бу тўхтасин, дегани эмас. Ҳайдовчи бу йўлда бошқа бир машинага халал бермаган ҳолда бир хил ҳаракатланиб бориши мумкин. Унинг йўналиши ўзгариши ёки кескин тўхташига мажбур қилмаяптими, биз унга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштиролмаймиз. Тепада Худо турибди, қўрқинглар», — дейди Элнур Абраев ўз мурожаатида.

«Сизлардан ҳозир протокол сўралаётгани йўқ. Мана шунча протокол тузасан дейилаётгани йўқ. Айланма йўлда туриб олиб, сал нарида светофор ишламай, ҳайдовчи ва пиёдаларнинг тартибсиз ҳаракати юзага келган пайтда, Сиз айланма йўлда туриб олиб, келган машина ҳайдовчисига туҳмат қилиб, протокол тузишни бас қилинг», — қўшимча қилади у.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг