Тошкентда катта жаримага тушган йигит «радар»дан ўч олишга уринди
2021 йил 23 апрель куни Яккасарой тумани Кичик Бешёғоч ва Бобур кўчалари кесишмасида Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари «Spark» (давлат рақами 01 Р 114 QA) автомобилида тезлик тартибини автоматлаштирилиган тарзда қайд этувчи мослама ўрнатилган устун олдига келиб тўхтаган йигитларнинг радарга тош отаётганларини кўриб қолишди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар бермоқда.
Мазкур фуқаролар автомобиллари билан Яккасарой тумани ИИО ФМБга етказилган. Ҳуқуқбузарлар 22 ёшли Ж.М. (юқоридаги автомобиль ҳайдовчиси), 23 ёшли Ш.М. ва 23 ёшли А.Ш. эканлиги аниқланган.
Суҳбат давомида маълум бўлишича, ҳодисадан бир оз аввалроқ Ж.М. томонидан 2021 йил 17 апрель куни содир этилган қоидабузарлик сабабли автомобиль эгасига тезлик тартиби бузилгани учун 1.225.000 сўмлик жарима келган. Қилмиши учун тегишли масъулиятни бўйнига олмаган фуқаро ўртоқлари билан бирга радардан «аламларини олишга» қарор қилишган.
Мазкур факт асосида Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 183 моддаси («Майда безорилик») бўйича баённома расмийлаштирилди. Жазо тўғрисидаги ҳукм суд томонидан чиқарилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter