«Тошкент-Нурафшон» йўлида «Дамас» буткул ёниб кетди
Кеча, 19 март куни соат 17:30 ларда Тошкент вилояти, Ўртачирчиқ тумани ҳудудидан ўтувчи «Тошкент-Нурафшон» автомобил йўлининг 22-километрида ҳайдовчи Б.А. бошқарувидаги «Дамас» русумли транспорт воситасида ёнғин содир бўлган. Воқеа жойига ўт ўчирувчилар етиб келишган ва ёнғин бартараф этилган.
Ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар йўқ. Транспорт воситаси салони ва техник қисмлари ёниб кетган. Ёнғин юзага келиш сабабларига аниқлик киритилмоқда.
Ҳурматли ҳайдовчилар бошқарувингиздаги транспорт воситасининг техник созлигига эътиборли бўлишингизни сўраб қоламиз.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter