Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкент – Андижон автомобил йўли ва Қамчиқ довонида янги тоннел қурилиши муҳокама қилинди

Тошкент – Андижон автомобил йўли ва Қамчиқ довонида янги тоннел қурилиши муҳокама қилинди

Жаҳон банки томонидан жалб қилинган «Pricewaterhouse Coopers» ва «Ove Arup & Partners» (Буюк Британия) компаниялари томонидан тайёрланган «Тошкент – Андижон автомобиль йўлини давлат-хусусий шериклик асосида қуриш» лойиҳаси концепциясининг муҳокамаси бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 декабрда қабул қилинган «Йўл соҳасини бошқариш тизимини янада такомиллаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисид» ги ПҚ-4545-сон қарори билан давлат хусусий шерикчилик шартлари асосида автомобиль йўлларини ташкил этиш лойиҳаларини амалга ошириш бўйича «йўл харитаси» тасдиқланган. Унга биноан давлат хусусий шериклиги асосида Тошкент – Андижон автомобил йўли қурилиши кутилмоқда.

Лойиҳа концепциясининг бугунги муҳокамаси натижаларига кўра томонлар «Қамчиқ довонида янги тоннел қурилиши» лойиҳасини иқтисодий ва молиявий жиҳатдан қоплаш нуқтаи назаридан тезлаштиришга келишиб олдилар.

Бугунги кунда мамлакатимизда Жаҳон Банки иштирокида умумий қиймати 1 703 млн.доллар бўлган лойиҳалар амалга оширилмоқда, жумладан Жаҳон банкининг 360 миллион долларлик кредити жалб қилинади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг