Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Tesla Model Y кроссовери тезроқ ва узоқроқ юрадиган бўлди

Tesla Model Y кроссовери тезроқ ва узоқроқ юрадиган бўлди

Tesla Model Y кроссовери тезроқ ва узоқроқ масофага юрадиган бўлди.

1 октабрдан бошлаб бренднинг Хитойдаги веб-сайтида кроссовернинг янги фотосуратлари ва характеристикалари пайдо бўлди.

Tesla Model Y’нинг 100 км/соатгача тезлашиши ҳозирда 5,9 сонияни ташкил этади, бу аввалгидан бироз тезроқ. Автомобилнинг ускуналар панелида янгиланишлар бўлган, шунингдек, янги ғилдираклар ва LED ёритгичлар қўшилган.

Model Y’нинг бир қувватда юриш масофаси стандарт версиясида 545 км.дан 554 км.гача, яъни 9 км.га кўтарилди. Model Y Long Range версияси масофани 660 км.дан 688 км.гача, яъни 28 км.га оширди.

Tesla ҳозирда Хитойда Model Y’нинг учта версиясини сотади: стандарт — 36 100 доллар, Long Range — 41 100 доллар, Performance эса 47 900 доллар туради.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг