Россияда ҳайдовчининг хатти-ҳаракатини кузатиб турувчи тизим жорий этишмоқчи
Миллий технологик ташаббуслар (НТИ) «РИА Новости»га хабар беришича, Россияда 2022 йилдан ҳайдовчиларнинг йўллардаги ҳолатини кузатиб борувчи интеллектуал тизим йўлга қўйилиши мумкин.
«Skytracking Transport Security» лойиҳасини Россиянинг «Скайтрэк» компанияси ҳаётга олиб кирмоқда. Тизим устидаги ишларга 2020 йилдан киришилади.
Компьютер тизими ҳайдовчининг ҳеч бир ҳаракатини кўздан қочирмаслиги айтилмоқда: тамаки чекиши, мобил телефондан фойдаланиши, йўналишдан чиқиб кетиши, тезликни ошириши, автомобилнинг техник ҳолати — ҳаммаси назорат остида бўлади. Сунъий интеллект ҳатто ҳайдовчининг чарчаганигача аниқлаши айтилмоқда.
Тизимдан мақсад ҳайдовчиларни бўлғуси йўл-транспорт ҳодисаларидан огоҳлантиришдир, дейилади хабарда.
Мутахассисларнинг айтишларича, бу тизим ишга тушса йўллардаги авариялар 50 фоизга қисқаради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter